Жамият аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Жамият ишларининг бошқарувида иштирок этиш (Жамият бошқаруви ва назорат-тафтиш органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларига эгадир), бунда юридик шахслар ўзларининг ишончли (ишончнома асосида) вакиллари орқали иштирок этишлари мумкин;
назорат-тафтиш комиссиясига ариза ва таклифлар бериш йўли билан Жамият бошқарув органлар фаолиятини назорат қилиш;
Жамият бошқарув органлари орқали ўтадиган ихтиёрий зарур бўлган ахборотни олиш;
Жамият вазифаларига мос келувчи ўзининг илмий ва илмий-техник дастур ва лойиҳаларини таклиф этиш;
касбга доир масалаларни ҳал этишда Жамият ёрдамидан фойдаланиш;
Жамият даврий нашрларида касбга доир мақолаларни чоп этиш;
Жамиятдан маслаҳатлар ва экспертлар ёрдамини олиш;
Жамият лойиҳаларида иштирок этиш;
Жамият молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этилишини талаб қилиш;
Жамият белгисини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ қўллаш;
Жамиятдан эркин равишда чиқиш.
Жамият аъзоларининг бурчлари қуйидагилардан иборат:
Жамиятнинг Уставига амал қилиш;аъзолик кириш ва аъзолик бадалларини ўз вақтида тўлаш. Аъзолик кириш ва аъзолик бадалларини микдорлари ва тўлов муддатлари Жамият бошқарув органи томонидан белгиланади;
Жамият Уставининг бандларини бузган аъзолар жавобгарликни ўз зиммаларига олиши;
Жамият аъзолари касб этикаси талабларига, Декларациясига ва Жамиятнинг бошқаруви органи томонидан белгиланган бошқа стандартларига амал қилишлари зарур.